Укропнинг шифобахш хусусиятлари

Укроп – намлик ва ёруғлик талаб қиладиган, совуққа чидамли бир йиллик ўсимлик. Бўйи 90 см гача етади, июн-июл ойларида гуллайди.

Укроп ҳақида 5000 йиллар олдинги миср қўлёзмаларида эслатмалар бор. Қадимги юнонлар укроп кўкати ва уруғидан дорилар тайёрлашган, овқатга ишлатишган.

Укроп таркибида эфир мойи, пектин, флавоноидлар, каротин, хлорофилл, С, В1, В2, В5, В9, РР витаминлари, калий тузи, фосфор, темир, хлороген кислотаси мавжуд.

Укроп уруғида эфир мойи, целлюлоза, флавоноидлар, ёғ, шакар, каротин ва озотли моддалар тўпланади.

Укропнинг ҳиди жуда ўткир. У овқатга маза ва безак беради, иштаҳани очади. Укроп салат, қайла, шўрва, балиқли, гўштли, сабзавотли овқатларга қўшилади. У овқатдаги туз миқдорини камайтиради. Қурутилган укропни бошқа ўсимликлар билан аралаштириб ўткир ҳидли зираворлар тайёрланади, уруғидан эса чой ва сиркани хушбўйлаштиришда фойдаланилади.

Укроп ва унинг уруғи даволовчи восита сифатида анъанавий ва халқ табобатида кенг қўлланилади. Бу кўкат сафро ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, қовуқ яллиғланиши ва буйрак касалликларига қарши самарали курашади. У қисқа вақт ичида уйқусизлик ва бош оғриғини бартараф қилиши мумкин. Укроп дамламаси томирларни кенгайтириш ва қон босимини тушириш хусусиятига эга.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қуён гўштининг фойдаси: уни диетологлар жуда қадрлашади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: