Мазали салат
Зарур масаллиқлар: 3 дона ўртача катталикдаги картошка, 4 дона тухум, 2 дона ўртача катталикдаги сабзи, 1 боғ кўк пиёз, 400 гр товуқ жигари.
Тайёрланиши: қайнатилган картошка ва тухум майда қилиб тўғралади. Сабзи пиёз билан аралаштириб қовурилади. Товуқ жигари ҳам алоҳида қовуриб олинади. Картошка, тухум, жигар ва сабзи кетма-кетликда майонез суриб, қаватма-қават тахлаб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа!
Хуршидабону