Лимоннинг биз билмаган усулда қўлланилиши ҳақида

Лимон мевасининг шифобахш хусусиятлари ҳақида барча ўқиган, эшитган. Aммо ушбу мақолада лимон пўстлоғининг сиз билмаган жиҳатлари ҳақида сўз юритилади. Заминимиз иссиқхоналарида етиштириладиган бу ажойиб меванинг фойдали жиҳатлари ҳақида бугун маълумот берамиз. Лимон пўстлоғи ёрдамида кўпгина ишларни бажарса бўлар экан ва бу билан сиз кимёвий моддаларни ишлатишингизга сира ҳам ҳожат қолмайди.

Тозаловчи чой

Лимон пўстлоғида мавжуд бўлган пеcтин моддаси ва C витамини жигар, ичак фаолияти ва буйракларнинг тўғри ишлаши учун ўта муҳим. Лимон пўстлоғи таркибидаги фаол буғловчи моддалар организмдан зарарли моддаларни чиқаришда ва организмга салбий таъсир этувчи моддалардан ҳимоя сифатида яхши чорадир.

Чой тайёрлаш учун икки дона лимон пўстлоғи, 1 литр сув керак бўлади.

Қандай тайёрланади?

а) лимон пўстлоғини идишга солиб, сув қуйинг ва уни паст оловда қайнаш ҳолатига келгунича газ плитасига қўйинг. Сўнг дамламани 15 дақиқа дам олдиринг.

б) дамламани совутиб кунига уч маҳал истеъмол қилинг.

 

Хушбўй ўсимлик ёғи

Салат, таомларингиз хушбўй ҳид таратиши учун, лимон пўстлоғини қирғичдан ўтказиб ўсимлик ёғи қўшинг.

Қандай тайёрланади? Бунинг учун сизга икки дона лимон пўстлоғи ва бир шиша зайтун мойи керак бўлади.  Лимон пўстлоғини қирғичдан ўтказиб, зайтун мойига қўшинг ва ҳовур олиши учун бир неча кунга қўйиб қўйинг. Кейин таом тайёрлаган пайтингизда ундан таъбга кўра фойдаланинг.

 

Хушбўйлантирувчи восита

Бу цитрус мевасининг кучли ҳиди хона ҳавосини тозалашда самарали воситадир.

Бунинг учун бизга 2 дона лимон пўстлоғи, ярим литр сув, қуритилган розмариннинг 3 дона шохи ва бир чой қошиқ ванилин экстракти керак бўлади.

Қандай тайёрланади? Лимон пўстлоғи ва розмаринга сув қуйиб, ўн дақиқа мобайнида қайнатамиз. Ванил қўшиб яна 5 дақиқа қайнатамиз. Тайёр бўлган қайнатмани суюқлик пуркагичга қуйинг ва керакли хонага сепиб чиқинг.

 

 Манба: Sof.uz

Яна ўқинг:  “Пол-пола” буйрак хасталиклари давоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: