Ақл тишлари нима учун керак?

Кўпчилик стомотологларда ақл тишлари турли касалликларга сабаб бўлади, уларни олдириб ташлаган яхшироқ, деган фикр мавжуд. Лекин америкалик олимлар яқинда текширувлар орқали ушбу фикрнинг нотўғри эканини исботлади.

Ақл тишлари оғиз бўшлиғининг чуқур нуқтасида жойлашган. Улар ўсмирлик ёшининг охирида ёки йигирма ёшлар атрофида ўсиб чиқади.

Доктор Уэстон Прайс оғиз бўшлиғи саломатлиги ва касалликлари бўйича тадқиқот олиб борди. У анъанавий парҳезларга амал қилувчи баъзи одамларнинг тишлари кариесдан бутунлай ҳолилигини аниқлади.

Доктор узоқ текширувлардан сўнг тишларнинг соғломлиги овқатланиш билан чамбарчас боғлиқ деган хулосага келди. Тиш докторлари бу кашфиётни амалда синаб кўрди – агар ўсиш вақтида озиқ моддалари етарлича истеъмол қилинса, барча тишлар соғлом бўлади.

Тиш – тана билан боғлиқ тирик орган. Анъанавий Хитой тиббиёти тиш билан томирлар, умуртқа, органлар ва ички секреция безлари ўртасида муҳим алоқалар борлигини кўрсатди.

Масалан, игна билан даволаш меридианига кўра, ақл тишлари ингичка ичак ва гипофиз (мия остидаги, ўсишга таъсир кўрсатувчи ички секреция бези) билан боғлиқ.

Маълумотларга қараганда, ҳаракатлантирувчи ва сезувчан нервларнинг 46 фоизи оғиз ва юз қисмига алоқадор. Шунинг учун ақл тишларини олиб ташлаш соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  КЎП ВА КАМ УХЛАШНИНГ ЗАРАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: