Юртимиздаги эътиборсизлик туфайли қаровсиз ҳолга келиб қолган маданий масканлар ҳақида танқидий кўрсатув намойиш қилинди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри “Коба мақом маркази”да “Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилди.

Мулоқот давомида, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида жойлашган, эътиборсизлик туфайли қаровсиз ҳолга келиб қолган маданий масканлар ҳақидаги танқидий кўрсатув намойиш қилинди. Ҳамда тегишли вилоят ҳоким ўринбосарларига мазкур камчиликларни бартараф қилиш борасида кўрсатмалар берилди. Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳақида олинган махсус видео ролик йиғилганлар олқишига сабаб бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қ.Қурбонбоев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Маданият вазири биринчи ўринбосари О.Назарбеков, республиканингбарча вилоятларидан ташриф буюрган вилоят ҳокими ўринбосарлари ва форум иштирокчилари қатнашди.

Хуршида Ҳусенова,

Шаҳрисабз

Яна ўқинг:  Ҳашар – азалий қадрият

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: