ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди.

Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ва шоу дастурлар ўтказиб келинмоқда. Ҳафталик доирасида Халқаро болалар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам 250 нафардан ортиқ меҳрибонлик уйлари болалари, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги Республика болалар кутубхонаси ташаббуси билан уюштирилган мазкур анъанавий болалар байрамида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари бевосида кўмакчилик қилишди.

Байрамда Темурбеклар мактаби ва Милий гвардия тасарруфидаги мактаб интернати ўқувчиларининг жанговор чиқишлари, оркестр ва болалар бадиий дасталари ҳамда таниқли санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янгради. Энг муҳими, болажонлар истироҳат боғидаги ўйингоҳлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Болаларга тарқатилган  музқаймоқлар уларнинг хурсандчилигини янада оширган бўлса, саволларга зукколик билан жавоб қайтарганларга китоблар совға қилинди.

 Зуҳриддин Қудратов,

“Маънавият” нашриёти бош муҳаррири:

– Кўплаб кутубхоналар каби ўз кўргазмасини ташкил этган нашриётимиз бугунги байрам муносабати билан болалар учун 3 та номдаги 600 дона китобларимизни жажживойларга текин тарқатдик. Бундан ташқари, китоблар сотувини ташкил этиб, уларнинг маънавиятларини бойитишга ўз ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз.

Тадбир мобайнида болажонлар ўйингоҳлардан фойдаланиш билан қаторда, турли хил уйин-кулгулар, шоу-дастурлар иштирокчисига айландилар. Айниқса, Темурбек мактаби ўқувчиларининг чиқишлари ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини алангалатган бўлса, китоблар кўргазмас ва совға қилинган китоблар уларни янада пухта билим эгаллашга рағбатлантирди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-7)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: