Навоийшунос олимлар – Навоийда

Жонажон ўлкамиз саноатининг тоғ-кон, кимё ва бошқа тармоқлари юксак ривожланган Навоий вилояти илм-маърифат, инновацион соҳаларда ҳам пешқадам саналади.

Турли халқаро ташкилотлар билан бу борада олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг вилоят филиали иш бошлагани бунинг ёрқин исботидир.

Вилоятда 2017 йилдан буён “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида ҳар йили илмий-амалий конференция ташкил этилиши йўлга қўйилгани ҳам Навоий даҳосини, шоирнинг дунё тамаддуни ривожига нечоғли улкан ҳисса қўшганлигини теран англашимизда муҳим ўрин тутмоқда.

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2016 йил 4 ноябрда Навоий вилояти аҳолиси билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувида шоир номи билан аталувчи вилоятда ҳар йили ўтказиладиган конференцияларга халқаро тус бериш таклифини илгари сурганлиги ушбу нуфузли тадбирнинг ташкил этилишига асосий туртки бўлди.

Илк бор ўтказилган халқаро анжуманда Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларидан ва республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган навоийшунос олимлар иштирок этган эди. Жорий йилда иккинчи маротаба ўтказилган тадбирга янада кенг қамровли тайёргарлик ишлари кўрилди. Ўтказилган анжуманга 100 нафарга яқин навоийшунослар ва дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан олимлар иштирок этди. Хусусан, Туркия, Озарбайжон, Монголия, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли илм намояндаларининг маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва кучли таассурот қолдирди.

Бир сўз билан айтганда Ҳазрат Навоийнинг ўлмас ижоди ҳар бир даврда ўзининг долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмай, нафақат илм кишилари, балки кенг омма орасида ўрганиб бориларкан, шоирнинг умуинсоний тамойиллари ҳаётда ўз ифодасини топиб бораверади.

 

А. НОРБОЕВА,

Навоий шаҳри

Яна ўқинг:  Тадбиркорлик асослари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: