Грипп вақтида таъсири кучли антибиотикларни қабул қилиш хавфли

Америкалик ва россиялик олимлар Clostridium orbiscindens ичак бактериялари организмга грипп вирусига қарши курашда ёрдам беришини аниқлади. Сичқонларда синалган тажрибалардан маълум бўлдики, организмида ушбу бактерия кўп бўлган жониворлар грипп вирусидан камроқ ҳалок бўлди, бактерияси кам ҳайвонлар эса кўпроқ нобуд бўлди.

Грипп билан касалланган биринчи гуруҳдаги сичқонларга овқат билан бирга антибиотик берилди, иккинчи гуруҳга эса берилмади. Тўқималардаги вирус миқдори ҳамма жониворларда тенг бўлишига қарамасдан, биринчи гуруҳдаги сичқонларда касаллик оғирроқ кечди.

Текширувлар орқали иккинчи гуруҳдаги жониворларда биринчи типдаги интерферон миқдори кўпроқ ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. У нормал иммунитетнинг қарши ҳаракатини кучайтиради. Иммунитет қаршилигисиз организм грипп вирусидан деярли ҳимоялана олмайди, деб хабар беради Science журнали.

Юқоридаги ҳолат биринчи типдаги интерферон синтезланадиган моддаларни парчаловчи ичак бактериялари фаолияти билан алоқадорлиги маълум бўлди. Иккинчи гуруҳдаги сичқонларнинг ичакларида Clostridium orbiscindens бактериялари топилди. Улар овқатдаги флавоноидларни самарали парчалайди.

Грипп вақтида таъсири кучли антибиотикларни қабул қилиш ичаклардаги бактерияларга зиён етказиши мумкин. Бунинг оқибатида гриппдан сўнг кўпинча хатарли асоратлар қолиши эҳтимоли ортади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Асабийлашиш овоз бўғилишига сабаб бўладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: