Ошқовоқ ҳақида қизиқарли маълумотлар

  • Ошқовоқ бундан саккиз минг йил олдин ҳам одамларга маълум бўлган. Уни дастлаб Жанубий Америка аҳолиси қўллаб кўрган. Эндиликда ошқовоқ ер юзининг қутбдан ташқари барча ҳудудларида ўсади.
  • Ошқовоқ кўп йиллик ва бир йиллик бўлади. Унинг сариқ, қизил, яшил, кўк ва кулранг турлари мавжуд.
  • Ошқовоқнинг ёввойи тарзда ўсувчи, шунингдек, ем-ҳашак, безак ва озиқ-овқат учун экиладиган навлари ҳам бор.
  • Катталиги бўйича рекорд даражадаги ошқовоқларнинг оғирлиги 900 килограммгача етади.
  • Бу маҳсулотдан биринчилардан бўлиб фойдаланган ҳиндулар уни уруғи учун етиштиришган. Ошқовоқ уруғини узоқ вақт сақлаш мумкин бўлган. Лахм жойларини оловда тоблаб овқат учун ишлатган.

Ошқовоқ уйқуни меъёрга келтиришда самарали фойда беради.

Ошқовоқ таркибидаги Т витамини моддалар алмашинувини яхшилайди, ёғларни эритишга ва оғир овқатларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг таркибида А, С ва Е витаминлари, кальций, фосфор, магний каби элементлар мавжуд.

Ошқовоқ уруғи – аминокислоталар кони. Унинг 100 грамми одамнинг аминокислатага бўлган суткалик эҳтиёжини таъминлай олади.

Ошқовоқ калорияси паст (100 граммида 22–25 ккал), лекин соғлиқ учун муҳим модда – целлюлозага бой маҳсулот саналади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  САФАР: ИККИ ОДИМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: