Махсус кийим бел оғриғидан ҳимоя қилади
Кўп одамлар бел оғриғидан азият чекади, унга қарши курашишнинг самарали усуллари эса кам. Вандербилт университети инженерлари белга оғирлик туширмайдиган кийим ихтиро қилишди.
Кийимнинг кўкрак ва оёқ қисмлари пишиқ камар билан боғланади. Бел соҳасида эса табиий каучук жойлашган. Мутахассислар бу ихтироларини супер қаҳрамонларнинг кийимига тенглаштирмоқда. Қурилмани Bluetooth орқали махсус илова ёрдамида бошқарилади. Ушбу кийим кўкрак қисми енгил босилганидан сўнг ишга тушади.
Фойдаланувчилар уни керак пайтда ёқишлари мумкин. Кийим ёқилган пайтда чўзилувчан камар таранг боғланади ва фойдаланувчи оғир юк кўтарганида тушган босим камарга ўтиб кетади. Олимлар саккиз киши иштирокида тажриба ўтказди. Қатнашчилар эгилиб 11–25 килограмм юкни 30, 60 ва 90 градусда кўтаришди. Махсус кийим бел қисмларидаги мускуллар фаоллигини ўртача 15–45 фоизга камайтириши маълум бўлди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.