Ширинликларни ёқтирувчи эркаклар депрессияга мойил бўлади

Правда.RU сайти берган маълумотларга кўра, ширинликларни ёқтирувчи эркаклар депрессия ва безовталикка мойил бўлади. 5000 нафар эркак ва 2000 нафар аёлнинг қанча миқдорда шакар истеъмол қилиши ҳамда руҳий ҳолатининг 30 йил давомидаги таҳлили асосида шундай хулоса чиқарилди.

Маълум бўлишича, агар эркак киши 67 граммдан ортиқ шакар истеъмол қилса, ундаги депрессия ва безовталик касалликлари хавфи шакарни ёқтирмайдиганларга нисбатан 23 фоизга ортади. Олимлар шакар инсоннинг кайфиятига кучли таъсир қилишини таъкидлаяпти. Шакар бошида қисқа вақт ҳис-туйғулар ҳолатини яхшилаши мумкин, аммо кейин эмоционал тушкунликни юзага келтиради. Бундай ҳолат фақат эркакларга хос бўлиб, аёлларда кузатилмайди.

Анча вақт олдин Лондон университети коллежи ходимлари ширин маҳсулот ва ичимликларни кўп истеъмол қилиш яқин беш йил ичидаги рухий касалликлар хавфи ошиши билан боғлиқлигини исботлаган эди.

Олимлар руҳий касалликларга йўлиққан одамларга рационидаги шакар миқдорини камайтиришни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Эсноқ нега юқумли?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: