Спиртли ичимликлар тери саратонига сабаб бўлади
Маълумки, спиртли ичимликлар ошқозон-ичак йўллари саратони билан боғлиқлиги исботланган. Браун университетида ўтказилган сўнгги тадқиқотлар эса ҳар куни алкогол истеъмол қилиш тери саратони хавфини ҳам 11 фоизга оширишини кўрсатди. Олимлар фикрича, дунё бўйича саратон касалликларининг тахминан тўрт фоизи кўп алкогол ичиш оқибатида келиб чиқади.
Спиртли ичимликлар жигар, ошқозон ости бези, ичак ва кўкрак саратони касалликларини қўзғатади. Олимлар ичкилик ичиш миқдорини назорат остига олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш, зарарли маҳсулотлардан тийилишни маслаҳат беради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.