Ғойибдан келгани бахтми?

“Келинг, танишамиз! 120 рақамига бепул қўнғироқ қилинг. Кунлик тўлов – 0.08$”. “Лобар қизлар ва йигитлар! 1234 рақамида дўстлашинглар. Қўнғироқ қилинг, суҳбатлашинг. Нархи арзон: 1 дақиқаси – 0.06$”…

Бу каби SMS хабарлари кун ора қўл телефонимизга келиб, бизни “хурсанд қилади”. Ўтган йили бир танишим қизиқиб, SMSда келтирилган рақамга қўнғироқ қилганлигини айтганди. Унинг айтишича, гўшакни бир йигит кўтарибди. Улар ўзаро суҳбатлашишган, SMSда айтилганидек, “дўстлашишган”. Йигит оилали эканлигини, шундай бўлса-да қизга гаплашиб юришни таклиф қилган.

Бугунги кунда юзага келаётган оилавий жанжалларнинг аксарияти айнан телефон қўнғироқлари, SMS хабарлар, ижтимоий тармоқлар сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби оилавий низоларнинг ажралишлар билан якун топаётгани эса янада ачинарлидир.

Табиий савол туғилади, турли уяли алоқа компаниялари томонидан бундай хунук ва ахлоқ-одоб меъёрларига тўғри келмайдиган ишларни ошкора равишда амалга оширилаётганлигига нега бефарқмиз? “Ғойибона танишув” орқали орттирилган “дўстлар”ларнинг “умри” қанча? Улар нима мақсадни кўзлаб дўст тутинишмоқда? Саволлар бисёр. Аммо, инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат шуки, бахт ҳеч қачон ғойибдан келмайди.

Унутманг, ўз олдига юксак марраларни қўйган, илмга чанқоқ, изланувчан инсонларнинг бу каби беҳуда танишувларга асло вақти йўқ. Умрнинг ҳар бир дами ғанимат эканлигини билиб, олға интилаётган ёшларни эса шубҳасиз буюк ишлар кутмоқда.

Мўътабар ХУШВАҚТОВА,

ЎзДЖТУ талабаси

Яна ўқинг:  ВАТАННИ ШАРАФЛАШ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: