Осиё чемпионати якунланди

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида шахматчиларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалга сазовор бўлди.

Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган иқтидорли ёш спортчиларимиз халқаро мусобақаларда кескин ва муросасиз баҳслар намойиш этиб, маҳорат бобида манаман деган рақибларидан устун эканини исботламоқда.

Жорий йилнинг 21—29 июль кунлари Хитойнинг Панцзин шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида қитъа чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ёшлар муваффақиятли иштирок этди. Вакилларимиз блиц, рапид ва стандарт шахмат йўналишларининг барчасида медалларга сазовор бўлди: стандарт йўналишида — 1 олтин, 3 кумуш, 1 бронза, рапидда — 2 олтин, 2 кумуш, 2 бронза, блицда — 5 олтин, 1 кумуш, 1 бронза медаль.

Якуний натижаларга кўра, жами 18 медалга сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 1-ўрин Хитой ва 3-ўрин Филиппин терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Ёш шахматчиларимизнинг натижалари билан танишинг:

Умида Омонова (11 ёшгача) — стандартда — 1-ўрин, рапидда — 2-ўрин, блицда — 1-ўрин.

Олмос Раҳматуллаев (11 ёшгача) — стандартда — 2-ўрин, рапидда — 1-ўрин, блицда — 1-ўрин.

Афрўзабону Рўзиматова (7 ёшгача) — стандартда — 2-ўрин, рапидда — 2-ўрин, блицда — 1-ўрин.

Ситора Сапарова (15 ёшгача) — стандартда — 3-ўрин, рапидда — 1-ўрин, блицда — 1-ўрин.

Юлия Хегай (13 ёшгача) — стандартда — 2-ўрин, рапидда — 3-ўрин, блицда — 2-ўрин.

Зилола Актамова (9 ёшгача) — рапидда — 3-ўрин, блицда — 1-ўрин.

Мирфайз Суннатов (13 ёшгача) — блицда — 3-ўрин.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Оролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: