JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN (2013-7)

Тошкент шаҳар жамғарманинг таянч маскани 22-сонли ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган жами 201 нафар вояга етмаган қизлар, мактаб ўқувчилари, коллеж талабаларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга никоҳ ёши ва унинг ҳуқуқий асослари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тошкент вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали томонидан Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежида вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия фонди бўлимлари ҳамкорликда 1995-1996 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Тошкент вилояти биринчилиги ўтказилди. Мусобақа ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда 32-сонли “Меҳрибонлик” уйида, вилоятда истиқомат қилувчи уйда таълим олаётган ногирон болалар ўртасида расм­лар кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчиларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали Сирдарё тумани 18-сонли умумтаълим мактабида жами 167 нафар ўсмир қиз ва Педагогика коллежида 186 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, уларга зарур тиббий маслаҳатлар берилди.

Қашқадарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қарши шаҳар “Пахтазор” шаҳарчаси, “Тарлиқобод” ва “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 6 та коллеж ва 2 та академик лицейда маърузалар ўқилди ва жами 267 нафар ўсмир қизлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон Эргашев,

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  ОТА ЯРАТГАН БОF, ФАРЗАНДЛАРГА САБОҚ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: