Олимлар сериал томошасининг ҳам фойдаси борлигини исботлади
Ҳозир кундан кунга сериаллар кўпайиб бормоқда. Тобора аҳолининг кўп қисми турли сериалларнинг мухлисига айланяпти. Томошабинлар сериалга андармон бўлиб мутолаа ва бошқа машғулотларга вақт ажратмай қўйди.
Омма орасида сериаллар инсоннинг руҳияти учун хавфли ва уни реалликдан узиб қўяди, деган қараш шаклланган. Бироқ сўнгги тадқиқотлар сериалмухлисликнинг ҳам ўз ҳикмати борлигини кўрсатди. Сериал кўриш инсонда раҳмдиллик, ҳамдардлик туйғуларини қўзғаши аниқланди.
Бундан ташқари, сериалдаги воқеа-ҳодисалар инсон руҳиятини озиқлантиради, дунёқарашини ўстиради ва янги ахборотлар беради. Бироқ бу киномаҳсулотнинг сифатига боғлиқ, албатта.
Олимлар бир неча юз нафар киши билан тадқиқот ўтказди. Улар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ сериал томоша қилди, иккинчиси бадиий филм кўрди, учинчиси ҳеч нарса кўрмади. Тадқиқот натижасида сериал томошаси инсонда ҳамдардлик туйғусини ошириши аниқланди.
Бундан ташқари, сериаллар инсоннинг ҳиссиётини бойитади. Аёллар эркаклардан кўра яхшироқ натижа кўрсатганини айтиб ўтиш керак.