Салмоқли натижаларга эришдик

Бахтиёр БОБОНАЗАРОВ,

Тошкент педиатрия тиббиёт институти катта ўқитувчиси, олий тоифали шифокор, нефролог:

– Чорак асрдан буён тиббиёт соҳасида фаолият юритиб келаман. Агар ўтган йилга назар ташласак, тиббиёт тизимида бир қанча салмоқли натижаларга эришдик. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан “Саломатлик – 3” дастури асосида республикамизнинг энг чекка вилоят ва туманларида бўлиб, “Фертиль ёшидаги оналар ва болалар ҳафталиги” доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва тор мутахассислари томонидан аҳолига юқори малакали хизматлар кўрсатилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва газета муштарийларини Янги йил байрами билан чин юракдан табриклайман. Эрталаб уйғонишингизга болажонингизнинг ширин кулгуси сабаб бўлсин! Саломатлик доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Яна ўқинг:  QISHLOG'IM

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: