“Фуқаролар қабулхонаси” фаолиятидан аҳоли мамнунми?

Халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини ҳимоялаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланган. Бу эса юрт тараққиётига, халқ фаровонлигига, энг асосийси, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларини тубдан такомиллаштиришга замин яратади.

Яъни, мулоқот ва манфаат тушунчаси халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилга асосланади.

Бугун юртдошларимизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида “Халқ қабулхоналари” ташкил этилгани барчага маълум. Бу янги тизим орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушадиган мурожаатларни қонунга мувофиқ белгиланган муддатларда, сифатли ва холисона кўриб чиқиш имконияти яратилди. Қолаверса, кўтарилган масаланинг мурожаат қилган фуқаро яшайдиган ёхуд юридик шахс жойлашган туман ёки шаҳарнинг ўзида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида маълумотлар олиш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳокимияти қошида очилган “Фуқаролар қабулхонаси”га бордик. Бу ерда мурожаатлар йўналишига қараб қабул кунлари тартиб билан белгиланган. Ҳар бир масала бўйича жавобгар ҳоким ўринбосарлари бириктирилган. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдураҳим Холметовдан келиб тушган мурожаатлар бўйича маълумотлар олишга ҳаракат қилдик:

– Бизга турли муаммолар бўйича аҳолидан аризалар келиб тушади. Бўлимимиз асосан ижтимоий ёрдам борасидаги ариза ва шикоятлар билан шуғулланади. Ҳозирда кўплаб мурожаатларни кўриб чиқиб, амалий ёрдам маблағлари ажратяпмиз. Масалан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чилонзор тумани бўлими 2017 йил ҳисобидан 73 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Улар орасида 29 нафар ногирон, 6 нафар олий ўқув юрти талабаси, 36 нафар кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда 2 нафар табиий офатдан жабр кўрган фуқаро бор.

– Мен Тошкент темир йўллари муҳандислик институтига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган эдим. Шартнома пулини тўлашга имкониятим етмагани сабабли ўзим истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилдим. Улар аризамни қабул қилиб, туман ҳокимиятидан ёрдам пули олиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди Сардор Ҳамдамов.

– Амакимнинг қарамоғида яшайман. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил оламан. Касаба уюшмалари стипендияси лойиҳаси иштирокчисига айланиб, ҳокимият томонидан хайрия маблағи олдим, – дейди Зумрад Абдуллаева.

Яна ўқинг:  Шингилдаги шифобахшлик

Дарҳақиқат, бундай қабулхоналарни ташкил этилиши фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда. Бу эса халқнинг давлат ҳокимияти органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: