БОЛ ҲАМ МЕЪЁРИДА ТОТЛИ

ҳис-туйғулар ҳақида ҳам шундай дейиш ўринлидир

(давоми)

ҚИЗИҚУВЧАНЛИК

Бу ҳис-туйғу муваффақият қозониш йўлидаги муҳим омиллардан биридир. Зотан, қизиқувчанлик туфайли одам бутун диққат-эътиборини бир ерга жамлаб амалга ошираётган ишини пухтароқ бажаришга лаёқатли бўлади. Мазкур ҳис-туйғуга келганида нормани аниқ ифодалаш бирмунча мушкулроқ кечади. Ҳар ҳолда қизиқувчанлик таъсирида фаолият юритаётган одам атрофидаги олам воқеаларига муносиб тарзда жавоб қайтара олиш, ўз зиммасидаги юмушларни аниқ, вақтида бажаришга муваффақ бўлса, хавотирга ҳожат қолмайди.

Қизиқувчанлик бора-бора эҳтиросга айланиб кетса, одам ташқи муҳит воқеаларига нисбатан адекват тарзда жавоб қайтара олмайдиган бўлиб қолади. Бундай кишининг бутун фикри-зикри фақат битта нарса (мақсад)га қаратилади, бошқа нарсаларга эътибор пасайиб кетади. Бунинг оқибатида атрофидаги яқинлари билан муносабат бузилади. Имкони борича вазият бундай ҳолатга етиб боргунича йўл қўймаслик лозим.

Баъзида эҳтирос одамнинг фикри-зикрини батамом қамраб олиб одамни савдойи даражасигача етказиши мумкин. Бундай одамлар панд-насиҳатларга қулоқ тутмайди, ўз хатти-ҳаракатларига объектив (холисона) баҳо беролмайди, диққат-эътибори сусаяди. Эҳтиросли кишини алдаш, ўз таъсирига тушириш жуда осон.

Вазиятни ўнглаш учун нима қилиш керак?

Қизиқувчанлик меёъридан ошиб кетмаслиги учун ҳамма вақт вазиятга реал баҳо беришга ҳаракат қилинг. Эҳтирос қулига айланиш бир вақтнинг ўзида юз бермайди. Бу жараённи назорат остида сақлаш имконияти борида тегишли хулосалар чиқаришга ошиқинг.

ҲАЙРАТЛАНИШ

Одатда бу ҳис-туйғу таъсирига тушган одам диққат-эътиборини тортган объектни яхшироқ билиб олишга уринади, унинг ҳатти-ҳаракатлари нисбатан секинлашади, кўзлари ва оғзи катта-катта очилади. Таъкидлашимиз жоизки, ажабланиш қанчалик кучли ва теран бўлса одамнинг қизиқишлари шунчалик кенг кўламли бўлади. Бундай одам осонгина билим орттиради.

Аксарият ҳолларда ҳайратланиш оқибатида атроф-муҳитдаги воқеаларга нисбатан диққат-эътиборимиз анча пасайиб кетади. Бу хусусият ва ҳиссиёт диққат-эътиборни бир ерга жамлашга тўғри келадиган вақтларда халақит беради. Шунингдек, автомобиль ҳайдаш чоғида катта хавф туғдиради.

Ажабланиш ҳаддан ортиқ даражада ифодаланса, жуда хавфли ҳолат юзага келади. Негаки, фавқулодда ҳайрат таъсирига тушиб қолган киши тегишли ҳаракатларни бажариш ўрнига лол қолиб қотиб туриши мумкин. Бундай ҳиссиёт таъсирга тушган одамнинг фикрлаш қобилияти бир зумга қотиб қолади. Бордию, хавфли вазиятда шундай ҳолатга тушиб қолсангиз бунинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини бир тасаввур қилингчи.

Яна ўқинг:  БУ ЮРТГА ҒАЛАБАЛАР ЯРАШАДИ

Вазиятни ўнглаш учун нима қилиш керак?

Ҳамма нарсадан ҳайратланиш хусусиятига эга бўлган одам эҳтиёт чорасини кўриб қўйиши, яъни шундай вазиятларда дарҳол қўлини чимчилаб оғриқ таъсирида ҳушини қайтариб олиши, вазиятнинг ўз-ўзича ривожланишига тўсқинлик қилиб ўзини тинчлантириши ва вазиятга реал кўз билан боқишга уриниши керак.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: