ХОЛЕСТЕРИН ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Шифокорлар бизларни ҳамиша сиҳат-саломатликка жиддий зиён етказиши мумкин бўлган «холестерин» деб номланган мумсимон ёғ моддаси билан қўрқитиб келишади. Одатда ортиқча холестерин юрак-қон томир тизимларига зиён етказувчи омиллардан асосийси ҳисобланади. Бундай вазиятларда нихоятда ёғли озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Қон таркибидаги холестерин миқдори меъёридан ошиб кетса, турли хилдаги касалликлар, шу жумладан, юрак — қон томир тизими фаолияти билан боғлиқ оғир хасталикларнинг ривожланиши учун қулай шароит пайдо бўлади. Бироқ, ҳамма нарса биз ўйлаганимиздек оддий эмас. Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, одам организмида холестерин меъёридан ортиқ, ва аксинча, паст даражада бўлиши мумкин.

Биринчидан, айрим тоифадаги одамлар учун организмдаги холестерин моддасининг миқдори юқори даражада бўлиши табиий ҳолдир. Баъзи ҳолатларда бу одамнинг генетик хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, айрим одамлар организмида зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин (мутахассислар одатда бундай аломатни сиҳат-саломатлик учун ўта нохуш белги деб баҳолашади)нинг меъёрдаги ҳолатдагидан анча юқори бўлади. Шифокорлар бундай ҳолатларда оилавий гиперхолестеринемия деган тушунчадан фойдаланишади. Бундай хасталик беш юзта одамдан бирида кузатилади. Организмдаги холестерин миқдори 300-600 мг/дл.ни ташкил қилиши мумкин.

Бундай хасталикка чалинган одамларнинг ген тизимида иккита нуқсонли генлар (улар ота ва онадан ўтади) мавжуд бўлади. Бундай ҳоллар 1 млн. та одамлар орасида бир кишида учрайди. Бундай хусусиятга эга бўлган беморларда холестериннинг миқдори 1000 мг/дл.ни ташкил қилади. Бундай клиник аломатлари бор бўлган одам одатда 20 йилдан ортиқ умр кўролмайди.

Иккинчидан, қон томирлари холестериндан иборат тиқинларга тўлиб тошганида улар худди мумдек кўринади. Зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин артерияларнинг деворларида тўпланиб бораверади. Шу зайилда мум каби йиғилиб бораётган холестерин вақти-соати келиб қон томирлари бўйлаб ҳаракатланадиган қонни йўлини тўсиб қўяди ва тромб (ивиб қолган қон қуйқаси)ларни ҳосил қилади. Холестерин тўпланиб бораётган артерияларнинг девори эластиклик хусусиятини йўқотиб бораверади.

Учинчидан, организмда холестерин миқдорининг даражаси меъёридан ошиб кетса, бунинг аломатларини бевосита кузатиш мумкин. Одатда бундай клиник аломатлари бор бўлган одамнинг терисида қизғиш-сарғиш рангли қавариқ (ксантом)лар пайдо бўлади. Бундай аломатлар бутун тана бўйлаб тарқалган бўлади. Улар одатда ёши катта одамларда, қандли диабетга чалинган беморларда тез-тез кузатилади. Ксантомлар оилавий гиперхолестеринемияга чалинган беморларда ёшлик давридаёқ намоён бўлиши мумкин.

Яна ўқинг:  Тушкунлик сизни енгмасин

Тўртинчидан, организмдаги холестерин миқдори меъёридан кам даражада бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, холестерин миқдорининг ниҳоятда паст даражада бўлиши ҳам сиҳат-саломатлик учун хавфли. Экспертларнинг эътироф этишича, нормал ҳолатда организмдаги холестерин миқдори 200 мг/дл.ни ташкил қилиши лозим. Холестерин миқдори бундай даражадан пасайиб кетса саратон каби хавфли касалликнинг келиб чиқиш эҳтимоли кучаяди.

Олиб борилган илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, организмдаги холестерин миқдори меъёридан паст бўлган ҳомиладор аёллар аксарият ҳолларда муддатидан илгари туғиб қўйишар экан. Мутахассисларнинг фикрига қараганда, организмдаги умумий холестерин ёхуд зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин миқдори меъёрига етмаганида бундай одам ҳеч бир сабабсиз хавотирланиши (ваҳимага тушиши) ва депрессияга мойил бўлиб қолиши мумкин.

Бешинчидан, ҳозирги замонда одам организмидаги умумий холестерин миқдори аста-секин пасайиб бормоқда. Мутахассисларнинг эътироф этишича, шу вақтга қадар бутун дунё мамлакатларидаги 20-74 ёшли одамларнинг 33 фоизида умумий холестерин миқдори 240 мг/дл.ни ташкил қилган бўлса, 1960 йилларга келиб мазкур кўрсаткич ўртача ҳисобда 222 мг/дл.ни, 2003-2006 йилларда эса 200 мг/дл.ни ташкил қилган. Муҳими хасталикка чалиниш хавфига мойил гуруҳга киритиладиган одамларнинг салмоғи ҳам анча пасайган (16 фоизни ташкил қилади).

Олтинчидан, мунтазам равишда бажариладиган жисмоний машқлар туфайли организм учун фойдали бўлган холестерин миқдори анча ошади. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, бундай хушхабар мижозларнинг ирқи ва жинсига қараб таъсир самарасини оширар экан. Қисқача қилиб айтганда, жисмоний машқлар туфайли зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин миқдори асосан аёлларда, умумий холестерин миқдори эса кўпроқ афро-америкалик ирққа мансуб аёлларда пасайган.

Еттинчидан, таркибида мутлақо холестерин бўлмаган озиқ — овқатлар пировард натижада организмдаги холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади. Гап шундаки, табиатда холестерин ҳайвонларнинг жигарида ишлаб чиқарилади. Шунинг учун уни ҳайвон маҳсулотларида учратиш мумкин.

Ёғда қовурилган овқатлар, оширма хамирдан тайёрланган кондитерлик маҳсулотларининг таркибида транс-ёғлар мавжуд бўлиб улар одам организмига тушгач холестерин миқдорини ошириб юборади. Тўйинган ёғлар умумий холестерин миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан биридир. Шунинг учун дўконларда маҳсулот харид қилиш чоғида уларнинг таркибий элементларига (хусусан, турли ёғлар ҳамда холестериннинг миқдорига) катта эътибор беринг.

Яна ўқинг:  Педиатрлар фикри: болалар ҳар куни биттадан тухум истеъмол қилиши керак

Саккизинчидан, организмдаги умумий холестерин миқдорининг ошиб кетиши эркакларнинг потенцияси (жинсий майл)ни сусайтириб юборади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, меъёридан ортиқ даражадаги холестерин юрак-қон томир тизимига жиддий зиён етказади. Аммо шу билан бирга ортиқча холестерин кутилмаганда бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан.

2005 йилда швед олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларнинг тахминий натижаларининг кўрсатишича, умумий холестерин миқдори 270 мг/дл.ни ташкил қилган эркак кишиларда бошқаларга нисбатан олганда 4.5 баробарга кўпроқ ҳолатларда мояклар саратони ривожланган. Бундан ташқари, умумий холестерин миқдори юқори бўлган эркак кишиларда буйраклар фаолияти ишдан чиққан, Альцгеймер хасталиги ривожланишига мойиллик борлиги аниқланган.

2009 йилда амалга оширилган яна бир илмий тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, таркибида холестерин миқдори кўп бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш жигар циррози ҳамда саратонининг ривожланишида муҳим омил бўлган.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: