Янги томирларнинг шаклланиш жараёни баъзи касалликлардан ҳимоя қилиши мумкин

Бристол университети мутахассислари қон томирларини ўраб турувчи ҳужайралар янги томирларнинг ўсишини тезлаштиришини аниқлади. Бу жараёнда лептин гормони ишга тушади. Лептин ёғ ҳужайралари воситасида ишлаб чиқарилади ва иштаҳа очилиши ҳисобига танадаги энергетик мувозанатни бошқариб туради.

Янги томирларнинг ўсиши бир вақтнинг ўзида касалликдан сўнг ҳужайраларнинг тикланишида ҳам, патологик жараёнлар (масалан, саратон) ривожланишида ҳам муҳим омил саналади. Текширувлар кислород миқдори кам бўлган шароитда лептин гормони 40 марта кўпроқ ишлаб чиқарилишини кўрсатди. Лептиннинг фаол ишлаб чиқарилиши кислород даражаси меъёрга келмагунча давом этади.

Янги томирлар шаклланиши ҳисобига тўқималарнинг кислород билан тўйиниш механизми ҳам худди шундай ишлайди, деб тахмин қилинмоқда. Чунки кислород қон билан бирга ҳаракатда бўлади. Олинган маълумотлардан келиб чиқиб, олимлар юрак хуружи ва тери касалликларини даволашнинг янги усулларини яратишга умид қилмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Badminton sportining sog'liq uchun 10 foydali xususiyati

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: