Узоқ вақт машина ҳайдаш ақл-идрокни пасайтиради

Минглаб одамлар кўп вақтини автомобил тирбандлигида ўтказади. Бу эса интеллект (IQ) даражасини пасайтиради. “Россия газетаси”да айтилишича, ҳар куни икки соатдан ортиқ автомобил ҳайдаш ҳам худди шундай таъсир кўрсатади.

Лестер университети олимларининг фикрича, узоқ вақт рулда ўтириш ўрта ва кекса ёшдагилар учун хавфли. Чунки бу бош мия фаоллигининг сусайишига олиб келади. 37–73 ёш оралиғидаги 500000 нафар британиялик иштирокида беш йил олиб борилган текширув юқоридаги фикрларни исботлади. Олимлар IQ кам ҳаракатлик даражаси билан бевосита боғлиқлигини таъкидламоқда.

Колумбиялик мутахассислар эса тез-тез машина миниб туришни маслаҳат беради. Уларнинг фикрича бу ақли заифликдан сақлайди. Мунтазам рулда ўтириш тетик бўлишга, ўзини назорат қилишга ёрдам беради.

Бундан ташқари шахсий автомобилдан фойдаланиш пенсионерларга уйдан тез-тез чиқиб туришга, фаол ҳаёт тарзида бўлишига имкон беради. Олимларнинг сўзларига қараганда, агар ашаддий ҳайдовчилар бу фаолиятини тўхтатса, уларнинг руҳий ва жисмоний соғлиги ёмонлашади. Бу эса депрессияга олиб келиши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Болаликдаги жароҳатлар қиморга мойилликни келтириб чиқаради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: