Кашфиёт: Альцгеймерга йўлиққан беморларнинг миясида бактерия миқдори кўп бўлади
Олимлар ажойиб кашфиёт қилишди: Альцгеймер (мия склерози) касаллигига йўлиққан одамларнинг миясида бактерия миқдори кўп бўлишини аниқлади. Бактерия туфайли пайдо бўлган яллиғланиш касаллик омили бўлиши мумкин, деб ёзади Live Science нашри. Альцгеймер касаллиги даврида ҳужайраларнинг ўлиши заҳарли бета-амилоид оқсили сабабли юз беради.
Одатда, Альцгеймерга чалинган беморларнинг миясида яллиғланиш белгилари бўлади. Бундай яллиғланиш миядаги бактериялар реакцияси натижасида юзага келади. Тўғри, мияда хавфли моддалардан сақловчи ҳимоя тўсиғи мавжуд, лекин у беморларда яхши ишламайди.
Олимлар саккизта бемор ва олти нафар соғлом одамнинг миясини текшириб кўриб шундай хулосага келди. Мутахассислар миядаги бактерияли организмларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлади. Альцгеймерга йўлиққан беморларнинг миясида бактерияларнинг генетик изчиллиги соғлом одамларникига қараганда етти марта кўпроқ экани маълум бўлди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.