Жисмоний машқлар самараси инсоннинг жинсига боғлиқ

Колорадо университети ходимларининг фикрича, машқ қилиш фақат эркакларнинг озишига ёрдам беради. Сичқонларда синаб кўрилган тажрибалар турли жинс вакилларида жисмоний машғулот натижаси фарқ қилишини кўрсатди.

Барчаси мия структурасининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Улар иккала жинс вакилларида турлича реакция ҳосил қилади. Шунингдек, иштаҳани бошқариб турадиган гормон сигналларида ҳам фарқлар мавжуд.

Тадқиқот давомида сичқонлар ёғли овқатлар билан озиқлантирилди ва ҳаракатланувчи ғилдирак устида югуртирилди. Шундан сўнг фақат эркак сичқонларда вазн ортиши кузатилмагани аниқланди. Мутахассислар одамларда ҳам худди шунақа механизм ишлайди, деб ҳисобламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кўзингизнинг тўр пардасини эҳтиёт қилинг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: