Спорт хабарлари

Турнир якунланди

Пойтахтимиздаги Марказий ҳарбий спорт клубида 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида теннис бўйича республика очиқ турнири якунланди.

135 нафар ёш спортчи иштирок этган мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди. Якунда Мафтуна Қаҳрамонова, Исо Мухторов, Валентина Шлейн, Азиз Дадабоев, Нуриддин Бахтиёров турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Осиё чемпионати давом этмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Паньцзинь шаҳрида шахмат бўйича умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақа шу йилнинг 20-30 июль кунлари ўтказилиб, юртимиз шарафини 11 нафар ўқувчи-ёшлар ҳимоя қилади.

Мазкур нуфузли турнирда қитъамизнинг йигирма бешга яқин давлатидан келган иштирокчилар блиц, стандарт ва рапид йўналишларида ғолиблик учун баҳслашмоқда. Ҳозирда мусобақанинг рапид йўналишида ўқувчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Тошкент тақдиримизда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: