Ҳиндистонда қуёш панелларига эга илк поезд қатнай бошлади

DEMU “ЭDiesel Electric Multiple Unit” деб номланган ушбу поезд лойиҳаси Indian Railways давлат компанияси томондан амалга оширилди.

Поезднинг қуёш панелларига эга 6 та вагони бор. Ушбу транспорт дизель двигателлари ёрдамида ҳаракатланади. Бироқ ундаги электр асбоблар, бошқарув тизими, эшикларни очиш-ёпиш тизими ва ахборот таблоси қуёш батареялари ишлаб чиқарган электр энергиясидан таъминланади. Битта вагонда 16 та қуёш пластинаси жойлашган бўлиб, улардан ҳар бирининг қуввати 300 вт. ни ташкил қилади. Тунги вақт электр таъминоти аккумулятордан олинади. Компания маъмурияти баёнотига кўра, бундай поезд бир йилда 21 минг литр дизель ёқилғисини тежайди ва бу тежамкорлик 21 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Қуёш панелли бир вагоннинг қурилмаси 14 минг доллар туради. Поезд 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланади.

С. ОЧИЛОВ

Яна ўқинг:  Nega do'l aynan yoz faslida yog'adi?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: