Болага “пора” чора бўлмасин

Дилобар бугун ҳам ишга кеч қолаётганидан асабийлашди. Сабаби, ишга кирганига эндигина икки ой бўлганига қарамай, бир неча марта бошлиқдан гап эшитиб, тушунтириш хати ёзишгача улгурди. Аксига олиб ўғли Сардор ҳам боғчага боришни хоҳламай хархаша қила бошлади. Барча ҳаракатлар бефойда эканлигини билгач, ўғлини алдашга тушди:

– Сардоржон, боғчага йиғламай борсанг, ҳамма айтганларимга кўниб, инжиқлик қилмасанг, сенга велосипед олиб бераман.

Шу кундан ўғил онасининг барча айтганларини сўзсиз қила бошлади. Лекин кунлар кетидан ойлар ўтса-да берилган ваъда бажарилмади. Боиси, Дилобар фарзандини шунчаки алдаган эди…

Ҳа, инсон ўзи хоҳлайдими йўқми ҳаёти давомида кўп бора ёлғон ва қуруқ ваъдаларга алданади. Айниқса, болакайлар бу борада кўп панд ейди. Ёлғон уларнинг ишончини буткул поймол қилади. Шундай экан бу масалада психолог тавсияларига қулоқ тутамиз:

– Энг аввало болани “пора”га ўргатиш керак эмас.

Ўзингизнинг хоҳишларингизни бажариш эвазига унга бирор нарсани таклиф этиш яхши оқибатларга олиб келмайди.

Сабаби фарзанд улғайгани сари унинг талаблари ҳам ортиб боради. Улар онгида инжиқлиги туфайли бир нарсалик бўлиб қолиш фикри пайдо бўлади.

Иккинчидан, агар болага бир нимани ваъда қилиб, устидан чиқмасангиз, унинг феъл-атворида тажовускорлик пайдо бўлади. Бу ҳолатда фарзандингиз жаҳлдор ёки аксинча одамови бўлиб қолиши мумкин. Сабаби у ўзи истаган нарсасига эришолмади. Энг ёмони, бу руҳий изтироб унга бир умрга татиши ҳам ҳеч гап эмас. У орзулари ушалишига, мақсадларининг амалга ошишига ишонмай қўяди. Кейинчалик гапингизга кирмасдан, сизни ҳурмат қилмайдиган одат чиқаради. Бола босим остида қолса, “порахўр” ёки гапга кирмайдиган бўлиб қолади. Бу эса уларнинг феъл-атворига боғлиқ.

Бир сўз билан айтганда фарзандингизга бирор нарса таклиф қилиб, ўзи истамаган ишга мажбур қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди.

Психолог Шаҳноза ХАЛИЛОВА маслаҳатлари асосида

Чарос ХУШВАҚТОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: