КЕКСАЛИКНИНГ ҚУТЛУҒ САОДАТИ
Бухоро шаҳри “Ширбуддин” маҳалласида яшовчи 75 ёшли Даврон ота Ниёзов тажрибали педагог ва меҳрибон устоз сифатида ҳурмат қозонган.
Айни пайтда Бухоро давлат университети табиий фанлар факультетининг ихтиология-биология кафедрасида талабаларга сабоқ бераётган отахон табиатшунос сифатида балиқчиликни ривожлантиришга бағишланган кўплаб илмий мақолалар муаллифи.