Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида янги қарор лойиҳасини тайёрламоқда. Унинг лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412 сонли “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” қоидаси орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган фақат “ягона дарча” қоидаси орқали тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.

Таклиф этилаётган 17-бандга мувофиқ, электрон рақамли имзоларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини тақдим этиш “ягона дарча” фаолияти доирасига киритилади.

Бунда электрон рақамли имзо Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш Марказида қайд этилади.

Яна ўқинг:  Хусусий тиббиёт ривожига нима тўсиқ бўлмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: