Юрт фарзандлари яна ғалаба қозонди

Ўтган ҳафтада бир гуруҳ Ўзбекистон ёшлари халқаро майдонда яна бир бор ўз салоҳиятини намойиш этди. Бу, албатта, истиқлол йилларида юртимизда таълим тизимини такомиллаштириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Билимлар беллашуви” танловида муваффақиятли иштирок этган ўқувчилардан бир гуруҳи Корея Республикасининг Тэджон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро математика мусобақасида илк бор қатнашиб, жамоавий ҳамда якка тартибдаги баҳсларда иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Ушбу нуфузли халқаро мусобақада дунёнинг 31 давлатидан 600 га яқин иқтидорли ўқувчи қатнашди. Жамоалар ўртасида ўтказилган билимлар баҳсида Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Сардор Саидқулов, Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Жасурбек Имомов, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Юлдуз Неъматова, Бухоро вилояти Олот туманидаги 31-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Даврбек Олтибоевдан таркиб топган жамоамиз иккинчи ўринни эгаллади.

Якка тартибдаги мусобақада эса Жасурбек Имомов иккинчи ўринга лойиқ топилиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Юлдуз Неъматова ҳамда Даврбек Олтибоев махсус сертификатни қўлга киритди. Шу тариқа интеллектуал мусобақада илк бор қатнашган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз терма жамоа аъзоларига математик олимлар иштирокида махсус машғулотлар ташкил этилгани, ўқувчиларга мураккаблиги юқори бўлган алгебра, геометрия, математик мантиқ, комбинаторика ва тўпламлар назариясига оид масалаларни якка тартибда ва жамоа бўлиб ечишнинг энг илғор усуллари ўргатилгани ўз самарасини берди.

Бу муваффақият энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз истиқлолининг 23 йиллигига ёш математикларимизнинг ўзига хос совғаси бўлди.

Яна ўқинг:  Танганинг орқа томонини ҳам эсдан чиқармайлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: