Фойдали маҳсулотларнинг баъзи салбий жиҳатлари

Парҳезшунослар фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини доим таъкидлайди. Лекин бундай маҳсулотларнинг ҳам ўзига яраша салбий хусусиятлари бор. Британиялик мутахассис Шарлотта Стирлинг-Рид эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқди.

Бу рўйхатга асосан қуруқ мевалар киритилди, сабаби уларнинг таркибида шакар миқдори кўп. Муаммо ҳам айнан шу билан боғлиқ. Масалан, кичкина қадоқдаги майиз таркибида яқин тўрт чой қошиқ шакар бор. Бу вазн ортиши ва кариес пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Кўпчилик ота-оналар уни витаминларга бой деб ҳисоблаб фарзандларига узлуксиз бериб боради.

Ушбу “қора рўйхат”га асал ва олма ҳам киритилган. Қаттиқ олмаларни мунтазам истеъмол қилиш тиш қопламасининг шикастланишига сабаб бўлади.

Шунингдек, шарбатларни ҳам хавфсиз деб бўлмайди. 250 грамм апелсин шарбати таркибида 21 граммгача шакар бўлади. Мевалардан кўра шарбат организмга тез сингади, натижада қонда шакарнинг кескин тарқалиши рўй беради. Бу ўз навбатида, диабет ривожланиши хавфини оширади.

Яқинда кокос ёғи ҳам ушбу рўйхатга киритилди.

Шу ўринда бир гапни яна таъкидлаш ўринли: ҳар бир одамнинг вужуди индивидуал хусусиятларга эга. Ким учундир фойдали бўлган модда бошқа биров учун зарарли бўлиши мумкин. Юқоридаги каби тадқиқотлар мутлоқ ҳақиқатни билдирмайди. Бунда шифокорлар тавсияси ва шахсий тажрибага таянган маъқул.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қулоқда шовқин эшитилса…

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: