Янги вакцина ёрдамида энг хатарли тери саратонини ҳам йўқотиш мумкин

Австрия, АҚШ ва Германия олимлари тери саратонига қарши вакциналар фойда беришини исботлади. Бу воситалар тез авж оладиган касалликларни даволашда самарали усулга айланиши мумкин. Маълумки, тери саратони тез тарқалади.

Клиник текширувларнинг биринчи натижалари эълон қилинди. Эмланган беморларда 25 ой давомида касаллик қайталаниши юз бермади.

Шунингдек, олимлар мураккаб органик бирикмалар асосида эмлашни ҳам биринчи марта синовдан ўтказди. Натижада, 23 ҳафта ўтиб 13 нафар бемордан саккизтасида ўсмалар бутунлай йўқолди. Эндиликда олимлар саратоннинг бошқа турларига қарши вакцинани текширувдан ўтказмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кичкинтойнинг «тили чиқиши» кечикаяптими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: