
Малина таркибида ўзгача ифор таратишга хизмат қилувчи 200 га яқин молекула бор. Шулардан бири – малина кетони совун, шам, конфет каби маҳсулотларга ёқимли ҳид таратиши учун қўшилади. Шунингдек, кўпгина тадқиқотчилар хулосасига кўра, кетон вазнни камайтириш хусусиятига ҳам эга.
2005 йили сичқонларда ўтказилган тажрибалар кетон жигар катталашуви ва организмда ёғ қатлами шаклланишига таъсир кўрсатмаслигини тасдиқлаган эди. Бошқа тадқиқотчилар бу модда ёғ хужайраларидаги молекулалар парчаланишини кучайтиради, деб хабар берганди. Олимлар 2010 йилга келиб кетон ёғ ҳужайралари фаолиятини кучайтиришини аниқлади.
Ўтган йили ҳам сичқонларда синов-тажриба олиб борилганди. Жониворларни овқатлантириш баробарида эллагина кислотаси (малина таркибидаги яна бир модда) бериб борилган. Синовдан сўнг, кетон жигардаги организм ҳолатини яхшиловчи генлар таъсирчанлигини ўзгартириши маълум бўлган.
Лекин Данияда ўтказилган бу йилги тадқиқот кетон аслида ёғ ажралишини камайтира олмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга унинг янги хусусияти – терини ёшартириши аниқланди. Бундан ташқари, малина кетони шакар ва қон кетиш хавфи даражасини камайтиради. Лекин у бошқа фаол моддалар билан ўзаро таъсирга киришади, шунинг учун уни дори-дармон воситалари билан бирга ичмаслик тавсия этилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
