Кўпчилик хотира пастлигини муаммо сифатида қабул қилади. Лекин унутишнинг ҳам ўзига яраша яхши жиҳатлари бор. Торонто университети тақиқотчилари таъкидлашича, хотиранинг асосий вазифаси ҳамма нарсани эмас, балки зарур маълумотларни сақлаб қолишдан иборат. Шунинг учун баъзи нарсаларни эсдан чиқариш керак бўлади, деб хабар беради The Daily Mail нашри.
Мутахассислар ёдда сақлаш ҳақидаги адабиётларни ўрганди ва унутиш соҳасида ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларини таҳлил қилди. Текширувлар мобайнида унутиш ҳам, ёдда сақлаш ҳам бирдек муҳим эканлиги маълум бўлди. Тадқиқотчилар унутишнинг ўзига ҳос механизмлари мавжудлигини аниқлади. Улардан бири – найчали ҳужайралардан янги нейронларнинг шаклланиши. Хотира марказида пайдо бўладиган янги нерв ҳужайралари янги боғланишларни юзага келтиради ва мавжуд хотираларни қайта ёзади. Оқибатда, уларни эсга олиш қийинлашади.
Олимлар ёдда сақлаш ва унутишнинг ўзаро таъсири туфайли мулоҳазали қарорлар чиқарамиз деб ҳисоблайди. Биринчидан, ортиқ аҳамиятга эга бўлмаган маълумотларни эсдан чиқариш орқали янги шароитга осон мослашамиз. Иккинчидан, унутиш бизга олдинги ва янги воқеаларни умумлаштириш имконини беради.
Тадқиқотчилар атрофдаги муҳит катта аҳамиятга эга эканини таъкидлайди. Ўзгарувчан муҳитда маълумотларни яхши эслаб қолиш қийин. Масалан, ҳар куни юзлаб одамларни учратадиган кассачи, уларнинг исмларини тезда ёддан чиқаради. Мижозлар билан мунтазам равишда кўришиб турадиган дизайнернинг хотирасида эса бу маълумот узоқ вақт сақланиб қолади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
