Тонгда қаҳва ичиш яхши одат эмас

Қаҳва – энг оммалашган наҳорги ичимликлардан бири. Баъзилар ҳатто кунни қаҳвасиз бошлашни тасаввур ҳам қилолмайди. Кўпчиликда эрталаб бир стакан қаҳва ичиш инсонни худди совуқ душ қабул қилгандек тетиклаштиради деган фикр мавжуд. Лекин яқинда австралиялик парҳезшунос Линди Коен томонидан ўтказилган тадқиқот тонгги қаҳва кучига ортиқча баҳо берилганини исботлади.

Бу ичимликни истеъмол қилиш учун кўпроқ мос келадиган вақтлар бор. Сабаби эрталаб қаҳва ичиш организмда стресс гормонлари ва буйрак усти бези гормонлари миқдорини ошириб юборади. Буйрак усти бези гормони эса қаҳва таъсирини камайтиради. Қаҳвани соат 10:00 ва 12:00 оралиғида ичган маъқул. Чунки бу пайтда гормон миқдори камаяди.

Ичимликни охирги марта 14:00 истеъмол қилиш тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида қаҳва ўрнига чой ичган яхши. Тадқиқотчининг фикрича, уйқунинг бир маромда боришини таъминлаш учун ухлашдан олти соат олдин қаҳва ичишни тўхтатиш керак. Умуман олганда, суткасига 400 миллиграмдан ортиқ кофеин (икки стакан қаҳвага тенг) қабул қилиш тавсия этилмайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Шифобахш хушбўй райҳон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: