Олий ўқув юртларида таҳсил олиш юрак-қон томир касалликларидан сақлайди

Миннесота (АҚШ) университети мутахассислари одамларни олий маълумотли бўлишга даъват қилишмоқда. Олий ўқув юртларида билим олиш аниқса, ёш аёллар ўртасидаги юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Статистика маълумотларига кўра, қисқа таълим олиш юрак касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолини деярли икки баробарга оширади. Ўттиз йиллик тадқиқот натижаларига қараб шундай хулоса чиқарилди. Тўпланган маълумотларга қараганда, агар аёл киши фақатгина мактабни тамомлаган бўлса, юрак-қон томир касалликлари хавфи 51 фоизга кўтарилган. Агар олий билим юртида ўқиган бўлса, бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган.

Бундай ҳолат эркакларда ҳам кузатилди. Бироқ кўрсаткичларда сезиларли фарқ бор. Ўрта маълумотлиларда касалланиш хавфи 59 фоиз бўлса, олий маълумотлиларда 42 фоизни ташкил этди.

Олий маълумотга эга бўлиш ақлизаифликка қарши курашишга ёрдам беради. Барчаси таълим олиш вақтидаги стимуляция ҳолатига боғлиқ. Бу стимуляция “ақл захираси”ни шакллантириш имконини беради. Шундай қилиб, таълим олишга қаратилган ҳар бир йил ақлизаифлик хавфини 11 фоизга камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Жазирама ёз мавсуми: микроорганизмлар ривожланишига қулай муҳит

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: