САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР

Кўпгина онкологлар ўсма (рак) касалликларини олдини олишда сифатли ва тўғри овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, серҳаракатлик муҳим аҳамиятга эга дейишмоқда.

Қуйидаги маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш (агар уларга монеликлар бўлмаса) саратон профилактикасида ижобий таъсирга эга. Яъни, саримсоқпиёз, брокколи, гулкарам, брюссель карами, дуккаклилар (мош, ловия, нўхат, ясмиқ, соя, арпа, тариқ, сули) айниқса уларнинг ундирилгани ва тўқ яшил тусли кўкатлар, узум ёки қизил вино, кўк чой, помидор, зиғир уруғи, қўзиқоринлар, денгиз ўтлари, цитрус мевалар, черника мевасини истеъмол қилиш, кофе (бир кунда бир финжон), аспирин (ацетилсалицилат кислота) кун давомида овқатланишдан кейин ярим саот ўтгач 2 дона таблетка ичиш мақсадга мувофиқ. Агар бу дори оч қоринга ичилса меъда шиллиқ қаватини яллиғлантириб, яра пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Яна доимо жисмоний машқлар билан шуғулланиш, мудом ҳаракатда бўлиш таркибида А, Е, С, В гуруҳи бўлган мева-сабзавотлар, полиз экинларидан ҳар куни истеъмол қилиш ҳам сизни бу дарддан асрайди. Айниқса, сариқ-қизғиш тусли мевалар помидор, ошқовоқ, хурмо, ўрик, қизил лавлаги(қайнатилгани ёки олма, сабзи аралаш шарбати), сабзи(қизил ва сариқ тусли), калина, чаканда каби реза мевалари, 1, 5-2, 5 фоизли ёғли сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқ, ёғсиз қатиқ, сут, сузма, йогурт, димланган ва қайнатилган ёғсиз мол, қуён гўштлари тановул қилиш мақсадга мувофиқ. Майда “Экстра” тузидан кўра йирикроқ туз маъқул.

Шунингдек, ёғли, аччиқ, шўр, дудланган, тузланган, маринадли озиқ-овқат маҳсулотларини суистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Ичиш, чекиш ва турли стресс (руҳий зўриқишли) ҳолатлар, депрессия(тушкунлик) ҳам саратон ривожланишига замин яратади.

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Балиқни қачон истеъмол қилиш керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: