НАФАС ЙЎЛЛАРИ САРАТОНИГА ҚАРШИ ДОРИ ВОСИТАСИ СИНАБ КЎРИЛДИ

АҚШнинг Pfizer’s фармацевтика компанияси томонидан Xalkori – нафас йўллари саратонига қарши дори воситаси ишлаб чиқилди ва у ўзининг илк ижобий натижаларини бера бошлади, дея хабар беради Day.Az. нашри.

Дори воситасини тажрибадан ўтказишда 50 нафар киши иштирок этди. Беморларнинг деярли ҳаммасида саратон ўсимтаси ўсишдан тўхтади, 72 фоиз беморларда эса ўсимта кичрайди.

Даволаш курси 22 дан 32 ҳафтагача бўлган муддатни ўз ичига олади. Шуни айтиш лозимки, ушбу янги дори воситасининг нархи жуда баланд. Бир ойлик даволаниш учун бемор 9 600 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сарф этишига тўғри келади.

Шундай бўлса-да, бедаво саналган ушбу касалликни даволашда яратилган ушбу дори воситасини мўъжиза дейиш мумкин.

Яна ўқинг:  КЕЛАЖАК ТИББИЁТИ: “АҚЛЛИ” БИНТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: