Стоматолог қабулида қўрқувни қандай енгиш мумкин?
Кўпчилик стоматолог ҳузурига бориш тугул, ҳатто бу ҳақида ўйлашдан ҳам қўрқади. Мутахассислар эса бу қўрқувни жуда оддий усулда енгиш мумкинлигини таъкидламоқда.
Бунинг учун бемор ўзини пляжда юргандек тасаввур қилиши керак. Ўтказилган тадқиқотда иштирокчилар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ виртуал реаллик гарнитуридан фойдаланди. Биринчи гуруҳ қатнашчиларидан баъзилари виртуал пляж бўйлаб, қолганлари эса шаҳар бўйлаб юришди.
Пляжда сайр қилган иштирокчиларда даволанишдан бир ҳафта ўтиб ваҳима ва оғриқ даражаси иккинчи гуруҳга нисбатан анчагина пасайган. Бундан ташқари уларда муолажа ҳақида ижобий таассуротлар қолган. Шаҳар бўйлаб қилинган виртуал саёҳат эса у қадар самара бермади. Эндиликда олимлар бу усулнинг бошқа даволаш тадбирларида ҳам фойдаси бор-йўғлигини аниқлашга ҳаракат қиляпти.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.