Асалли торт

Зарур маҳсулотлар: 4 дона тухум, 3 ош қошиқ асал, 300 гр. шакар, 200 гр. сариёғ, 500 гр. ун, 100 мл. сут, 100 гр. қора шоколад, желатин, крахмал, ванилин керак бўлади.

Тайёрланиши: дастлаб товага асал, шакар солиб, аралаштирилади. Шакар эригунга қадар алоҳида идишда тухум яхшилаб ийланади. Сўнг асалли қоришмага ун, крахмал, истеъмол содаси, ванилин, тухум, сариёғ солиб, юмшоқ хамир қорилади. Сўнгра 4 та зувалага ажратилади. Тинган зувалаларни газ патнисига мослаб, тўртбурчак қилиб ёйилади ва қизиган газ печида 170 даража ҳароратда 5 дақиқа давомида пишириб олинади.

Алоҳида идишга ун, шакар, сут солиб, паст оловда крем тайёрлаб олинади. Крем совугач, сариёғ солиб миксерда аралаштирилади.

Патнисига пишган хамирни устма-уст қўйиб, ҳар бирининг орасига крем, желатин суртилади. Энг устига эритилган шоколад бир текисда суртиб чиқилади.

БЕГОЙИМ

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: