Ўсмирлик даври таомномаси

13-16 ёшдаги болаларнинг овқатланиш режими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу даврга келиб ўсмирнинг бўй-басти тез фурсатда ўсиб боради. Унинг иштаҳаси юқори бўлади. Бундай пайтда ота-она уларнинг овқатланишига эътиборли бўлиши, фаст-фуд маҳсулотларини иложи борича камроқ тановул қилишини назорат қилиб бориши керак.

Кун давомида организм учун керак бўлган моддаларнинг нонушта мобайнида 25 фоизини, тушликда – 35-40 фоиз, кечки чой вақтида 15 фоиз, кечки овқатланишда эса – 20-25 фоизни ғамлаб олиш керак.

Нонушта. Сабзавот ёки мева, пишлоқ, творог ва салатлар тавсия қилинади. Иссиқ овқатлардан: сабзавотли, гўштли ёки балиқли таомлар тавсия қилинади. Ичимликлардан эса иссиқ чой, шарбат ва сут.

Тушлик. Тушликни у асосан мактабда тановул қилади. Асосан суюқ таомлар хусусан шўрва тавсия этилади. Ширинликлардан печенье, йогурт тановул қилиши мумкин.

Кечки чой. Мева, творог, сабзавотли салатлар истеъмол қилиш мумкин.

Кечки овқат. Сабзавотли гўштли котлет, макаронли омлет. Уйқу олдидан эса бир стакан кефир ёки сут тавсия этилади.

1 кг тана вазнига 1, 8 ккал калория тўғри келади. Демак, ўсмир кун давомида 3 минг ккал керак бўлади, жисмоний ҳаракатланиш орқали эса 3 минг 500 ккал сарфлайди. Айниқса, ўғил болаларда энергияга бўлган талаб кучли бўлади. Уларнинг иштаҳаси ҳам баланд бўлади. Овқат таркиби оқсил, ёғ ва углеводларга бой бўлиши керак. Кун давомида ўртача 1 кг тана вазнига 2-1, 5 гр. оқсил керак бўлади. 1 кг тана вазнига кундалик 10-15 гр. углевод тўғри келади. Углеводнинг асосий вазифаси организмни энергияга бўлган талабини қондиришдир. Фосфор кун давомида 10, 8 гр. моддалар алмашинуви, мия ва асаб тизимининг нормада ишлаши, жигар ва буйрак фаолияти учун жуда муҳим ҳисобланади. Қалқонсимон без фаолиятининг меъёрда ишлаши учун кун давомида 130 мкг. йод зарур бўлади.

100 гр. маҳсулотда оқсил таркиби.

Гўшт-25 гр. қаттиқ пишлоқда-25гр. балиқ-20гр. сут 3гр. тухум 12гр. ёнғоқ 28 гр. нонда 8 гр. ловия ва нўхатда 5гр. ни ташкил қилади.

Витаминларнинг кунлик меъёри. А 1, 5 мг. В1-1. 8 мг. В2-2, 5 мг. В6-2, 6 мг. В12-3, 0мкг. РР-19 мг. С-75 мг. Е-15 мг. Д-2, 5 мг. ни ташкил қилади.

Яна ўқинг:  Мусиқа – бола хотирасини яхшилайди

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: