Коррупция – ривожланишга тўсиқ

Коррупция – бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари тараққиётига раҳна солаётган жиддий муаммодир. У чегара билмай, жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, қадриятлар тизимига кириб бориб, одоб-ахлоқ меъёрларини бузади. Эркин ва демократик тамойилларга, фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бўлган ишончига путур етказади.

Айни пайтда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича” давлат дастури тасдиқланди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссия тузилди.

Мазкур комиссия коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этади. Унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини йўлга қўйди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, жамиятда таъмагирликка қарши муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди. Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни аниқлаш, муаммога чек қўйиш, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

– Ушбу йўналиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар миллий қонунчилигимизни тараққий эттириш ва такомиллаштириш ҳамда уни инсон хуқуқларига доир халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бошқармаси прокурори Каримжон Мусашайхов. – Қолаверса, бу орқали Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий институтларни яратиш ва ривожлантириш, жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситаларини ушбу жараёнга фаол жалб қилишга кенг эътибор қаратилган. Бундан ташқари аҳолининг хуқуқий онгини юксалтиришда ОАВнинг иштирокини таъминлаш, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш вазифа қилиб белгиланган.

Жамиятда бу каби иллат авж олмаслиги учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда қоррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан бефарқ бўлмасликка ундайди.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Бахтли яшаш калити

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: