Икки тилда гаплашадиган болалар овозни яхшироқ фарқлайди

Икки тилда гапира оладиганларнинг бир тилли одамлардан анчагина устун томонлари борлиги маълум. Масалан, уларда коммуникатив кўникма ва диққатни жамлаш қобилияти яхши ривожланган бўлади. The Independent журналида ёзилишича, икки тилда гаплашадиган болалар овозни яхшироқ фарқлаш хусусиятига ҳам эга экан.

Нью-Йорк университети олимлари тадқиқот ўтказишди. Унда 19 нафар икки тилда сўзлашадиган, 22 нафар фақат инглиз тилида сўзлашадиган болалар қатнашди. Икки тилли болалар ҳар куни инглизча ва яна бошқа бир тилда суҳбатлашди ёки нутқ тинглади.

Мутахассислар турли усуллар билан болаларнинг овозни фарқлаш қобилиятларини баҳолашди. Мисол учун, қатнашчилар немисча акцент билан талаффуз қилинган таниш инглизча сўзларни тинглади. Кейин эса худди шу сўзларнинг немисчаси қўйиб эшиттирилди ва қатнашчиларга ҳар икки тилдаги сўзларни битта одам талаффуз қилганми, деган савол берилди. Текширувлар натижасида икки тилда гаплашадиган болалар овозни яхшироқ фарқлаганлиги аниқланди. Мутахассислар бунинг сабаби нимада эканини ҳозирча топгани йўқ. Балки, бунинг сабаби икки тилли болалар турли тил ва акцентларни тинглашга одатлангани ёки кўникмалари яхши шакллангани учундир.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Консерваланган маҳсулот асло заҳарга айланмасин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: