Ўзбекистонда олийгоҳ мақомидаги илк мадраса рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистонда Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасаси диний олий таълим муассасаси сифатида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди, деб хабар берди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита вакили.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Мир Араб» олий диний таълим муассасаси ташкил этилди ҳамда республика Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди», – деди қўмита вакили.

Унинг айтишича, келаётган ўқув йилида мадрасага 50 нафарга яқин талаба қабул қилинади, улар динлар тарихи ва назарияси, ислом ҳуқуқи ва араб тилини ўрганадилар. Қўмита вакили Шавкат Мирзиёев март ойида вилоятга уюштирган сафари чоғида XVI асрда қурилган Мир Араб мадрасасининг мақомини тиклаш зарурати ҳақида айтиб ўтганлигини билдирди.

«Ўзбекистондаги илк ислом олий таълим муассасаси ислом дини асосларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ҳамда мамлакатда диний бағрикенгликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади», – деди агентлик вакили.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мингга яқин талабалар ўрта махсус таълим муассасаси мақомига эга тўққиз мадраса, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университетида диний ва дунёвий билимлардан сабоқ олмоқдалар.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  189 нафар спортчимиз V Осиё ўйинларида иштирок этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: