500 МИЛЛИОН СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ ЭВАЗИГА

Наманган вилояти Уйчи туманида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.

Туманнинг “Бирлашган” қишлоғида “Шайдуллохон қурилиш пардоз” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган маданият ва аҳоли дам олиш маркази қурилишига 495 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Миллий маданиятимиз анъаналарини асраш, ўрганиш ва ривожлантиришда бундай масканларнинг аҳамияти катта. Бу ерда халқ ижодиётини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, профессионал ва ҳаваскор бадиий жамоалар, айниқса, ёшларнинг ижод қилиши, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. Жумладан, 250 ўринли концерт зали, миллий созандалик ва хонандалик тўгараклари зарур жиҳоз ва асбоблар билан таъминланди.

Тадбир доирасида вилоят ва туман санъаткорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  ХАЛҚАСИМОН КЎПРИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: