Боксчиларимиз Қозоғистон Президенти кубоги турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистон Президенти кубоги учун V халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Анъанавий мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Филиппин, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ҳамда Эрон боксчилари бош соврин учун ўзаро рақобатлашмоқда.

Турнирнинг дастлабки куни 60 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз вакили Сулаймон Латипов мезбон боксчи Рустам Рустамов билан куч синашди. Ушбу жангда Сулаймон йирик ҳисобда зафар қучди. Вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳсларда ёш боксчимиз Рустам Исмоилов қозоғистонлик Нуржан Бекзатовни мағлубиятга учратди. 69 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз БобоУсмон Ботиров дастлабки жангини қозоғистонлик Канагат Мараловга қарши ўтказди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган учрашувда Бобо-Усмон рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Осиё ўйинлари қизғин паллага кирди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: