Каратэчиларимиз Дубайдаги мусобақада иштирок этади

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича “Karate 1-Premier League #2” турнири ўтказилади.

Мазкур нуфузли турнирда ҳар бир вазн тоифасида 64 нафар энг сара спортчи иштирок этади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўрт нафар спортчи билан қатнашади. Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари тақдим этадиган турнирда Садриддин Сайматов, Достон Отаболаев, Барно Мирзаева ҳамда Баҳринисо Бобоевалар юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Йигитларимиз Ўктам Бекпўлатов қўл остида турнирда қатнашсалар, қизлар Дилноза Бакирова бошчилигида татамига чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида Париж шаҳрида ўтказилган “Karate 1-Premier League #1” турнирида Садриддин Сайматов иштирок этиб, бронза медали соҳибига айланганди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Умуртқа поғонаси операцияси учун бебаҳо робот-жарроҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: