МТМ тарбияланувчилари ўртасида илк маротаба шахмат фестивали ўтказилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида илк маротаба шахмат фестивали ўтказилди.

Фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад мактабгача таълим муассасаларининг тарбия жараёнига шахмат ўйинларини кенг жорий этиш орқали тўгараклар ташкил этиш ҳамда болаларни юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, уларнинг шахмат спорт турига қизиқишларини уйғотиш ва бошланғич кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.

Унда Тошкент шаҳрининг барча туманлардан 10 нафардан иборат тарбияланувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Фестиваль доирасида Тошкент давлат мусиқали комедия театри жамаоси томонидан саҳналаштирилган “Шахмат мамлакати эртаги” номли театр томошаси намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида пойтахтлик мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ясалган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.

Хабарингиз бор 2017 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг такомиллаштирилган давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарор тасдиқланди.

Мазкур қарорда эндиликда умумтаълим мактабларида спортнинг шахмат тури жисмоний тарбия дарсларидан давлат талаби сифатида ўқитилиши белгиланган.

Бугунги ўтказилган фестиваль ҳам юқоридаги қарор ва унда белгиланган вазифалар ижросига бағишланган дейиш мумкин.

Фестивал якунида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўзаро бир-бири билан 15 дақиқадан бир партия “Рапид” йўналишида шахмат ўйнашди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: