Тўйиб ухламаслик мияга қандай зарар келтириши аниқланди

Олимлар лаборатория сичқонлари устида тадқиқот ўтказди. Сичқонлар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдаги сичқонлар истаганича ухлади. Иккинчи гуруҳ 8 соатдан камроқ ухлади. Учинчи гуруҳ кемирувчиларига 5 сутка уйқу берилмади.

Тажриба давомида кам ухлаган сичқонларнинг астроцитлари (кучсиз нейрон алоқаларини узадиган тозаловчи ҳужайралар) фаоллиги кузатилган.

Шундай қилиб, биринчи гуруҳдаги уйқучи сичқонларда астроцитларнинг фаоллиги 6 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи гуруҳда бу кўрсаткич 8 фоизга тенг бўлган. Учинчи гуруҳда эса 13,5 фоизлик натижа кузатилган.

Хулоса шуки, мия чарчаса, астроцитлар фаоллашади ва нейрон алоқалар узила бошлайди. Бундан хотира ва фикрлаш мароми бузилади.

Бу янгилик Алцгеймер касаллигининг ривожланиши сабабларини аниқлашда қўл келиши мумкин.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Фарзандимиз қандай таомлангани маъқул?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: