Олимлар глобал исиш натижасидан огоҳлантирди
Америкалик олимларнинг бонг уришига қараганда, агар инсоният атроф-муҳитга муносабатини ўзгартирмаса, Ер юзи иқлимининг кескин ўзгаришига тайёргарлик кўравериш керак.
Тадқиқотлар сўнгги юз йилликда сайёрамиздаги ҳарорат бир ярим градусга ошганини кўрсатди. Олимлар буни озон қатламидаги ўзгариш билан изоҳламоқда. Озон қатлами юпқалашмоқда ва бу глобал исишни янада тезлаштириши мумкин.
NASA мутахассиси Гэвин Шмидт қайд этишича, глобал исиш жараёни бугун тезлашмоқда. У атмосфера ва сув ҳавзаларига ташланадиган чиқиндиларни кучли назоратга олишни таклиф қилди. Чунки бу чиқиндилар сайёрамизнинг ҳимоявий функциясини шикастлайди ва димланиш (парник) эффектини тезлаштиради.
Манба: sof.uz